КУН КУЛГИСИ…

0
CREATOR: gd-jpeg v1.0 (using IJG JPEG v62), quality = 70

 

 

* * *

 

Йўл четидаги симёғоч тепасига шундай ёзув битилган:

—             Оқ йўл, ҳайдовчи!

Сал пастроғида яна бир ёзув мавжуд:

Кўприк бузилган!

 

* * *

 

Эшак сотиб олишга имконим бор. Лекин истагим йўқ…

Машина сотиб олишга истагим бор… Лекин анави эшак аввал шуба сотиб олайлик деб қўймайди…

 

* * *

 

Психотерапевт — бу бўйнингизга совун суртилган арқонни солиб калима қайтара бошлаганингизда ҳам кулиб туришга ўргатувчи одам.

 

* * *

 

ХХ аср. Брежнев бир гуруҳ космонавтларни чақириб деди:

— Ўртоқлар, америкаликлар Ойни забт этишибди. Энди сизлар тўғри Қуёшга учасизлар!

— Леонид Ильич, куйиб кетамиз-ку, ахир!

— Куймайсизлар! Сизлар фақат кечаси учасизлар!

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Мунча очопатсиз? Ўзингизга овқат ичидан гўштнинг каттасини олиб, менга кичигини қолдирибсиз.

— Менинг ўрнимда сен бўлсанг, нима қилардинг?

— Сизга каттасини бериб, ўзимга кичигини олардим.

— Аҳмоқ, мен ҳам худди сен хоҳлагандай қилдим-ку!

 

* * *

 

Қуён ўрмон терговчиси лавозимига тайинланди. Бир куни Тулкини тутиб олиб сўроққа тутди:

— Устингдаги юнг кимники?

— Ўзимники.

— Алдаяпсан, ўғирлагансан.

Тулки қамалди. Камерада ўтирса, Ғоз кириб келди. Тулки ундан сўради:

— Сени нима учун қамашди?

— Э, Қуён «Қайси пулингга ҳар йили жанубга учасан?» деявериб, хит қиворди.

 

* * *

 

Болакай онасидан сўради:

— Ойи, нега дадамнинг бошида сочи кам?

— Чунки даданг жудаям ақлли.

— Нега сизнинг бошингизда соч кўп?

— Ўчир чакагингни, тирмизак!

 

* * *

 

Аёл дугонасига ҳасрат қиляпти:

— Эримни картошка олиб келишга жўнатгандим, машина уриб кетибди.

— Вой-й, энди нима қиласан?

— Билмадим, ош дамласам керак.

 

* * *

 

Тарих фанидан имтиҳон бўляпти. Муаллима ўқувчидан сўради:

— Илк аёл учувчи ким бўлган?

— Ялмоғиз кампир.

 

* * *

 

Эркак дўсти билан дардлашяпти:

— Қачон қараса, «Ўкинма, бахтнинг ўзи бир кун сени топади» дейиишарди. Сира тушунмайман, мен ё жуда яхши беркинаман, ё бахт мени кўнгилдагидек қидирмаяпти, ҳалиям топмади-ку!

 

loading...