МУЗҚАЙМОҚНИНГ ОРГАНИЗМГА ҚАНДАЙ ФОЙДАСИ БОР?..

0

 

Врач-диетолог Наталья Пугачёванинг таъкидлашига қараганда, музқаймоқ томоқни чиниқтиришда муҳим аҳамият касб этаркан.

— Агар музқаймоқни шошилмасдан, озгина-озгинадан ейилса, — деди у. — Томоқни шамоллатиш хавфи ортга чекинади. Уни фақат ёзда эмас, ҳатто, қишда ейиш ҳам фойдадан холи бўлмайди…

Наталья Пугачёва яна шуни айтиб ўтдики, музқаймоқнинг ранг берилган, кимёвий элементлар қўшилган, яроқлилик муддати тугаган турларини еб бўлмайди. Агар музқаймоқ сут, мева, какао, ёнғоқлардан тайёрланса, ортиқча элементлар аралаштирилмаса, организмнинг жони дили.

Дарвоқе, бананли музқаймоқнинг ранги сариқ бўлмайди. Чунки музқаймоққа бананнинг пўсти эмас, балки кимёвий элемент қўшилади. Шуни истеъмолчилар ҳеч қачон унутмасликлари лозим.

 

loading...