Қозонда пишган тандир сомсани емабсиз, бу дунёга келмабсиз!..

0

Биринчи марта қозонда сомса қилдим.

Ҳеч бўлмаса, битта тирик сомса чиқараман дедим.

Бармоқларим куйиб кетди. Иккита сомса думалаб қозоннинг ичига тушди, яна қайтариб ёпиштирдим. Битта сомса вапше арчилиб, ичидагилари сочилиб кетди. Шундаям бўш келмадим. Жанговар ҳолатда охиригача курашдим.

Одам қилган ишни одам қиларкан-эй! Ўзимга қойил қолиб кетдим. Тандирмисан-тандир сомса бўлди. Мазаси зўр бўларкан. Ким ўйлаб топган бўлсаям бир литр ёғ бериш керак.

Сомса оддий ўзингиз билган рецепт. Сомсани қозонга ёпиштириш учун тухумнинг оқига орқаси ботириб олинади.

Хуршида Хоним

(«Facebook»даги саҳифасидан)

loading...