ТУРКИЯ ҚЎШИНЛАРИ ИРОҚ ШИМОЛИГА ҲУЖУМЛАРНИ БОШЛАДИ…

0

 

Туркия Ироқ шимолида “Pence – Kartal” деб номланган янги ҳарбий операцияни бошлади. Ҳужумларда асосан Туркия махсус хизмат ташкилоти қўшинлари Хафтанин ҳудудида авиация ва артиллерия кузатуви остида иштирок этмоқда. Авиация зарбалари натижасида 5 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Маълумот беришларича, Туркия қирувчи самолётлари Курдистон таркибидаги Дахук вилоятига ҳужумлар уюштирмоқда.

Ҳозирга қадар курдларнинг 81 та ҳарбий объекти йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатилган. Ироқ ташқи ишлар вазирлиги вакиллари бир неча марта Туркия элчисини чорлаб, норозилик нотаси тақдим этишга ҳаракат қилди. Бироқ элчи бу таклифларни инкор этди.

loading...