ГЕРМАНИЯДА ЛЕНИННИНГ ҲАЙКАЛИ ЎРНАТИЛДИ…

0

 

Германия ғарбида жойлашган Гельзенкирхен шаҳридаги «Марксизм-ленинзм» партияси штаб квартираси рўпарасига коммунистик партия асосчиси, собиқ советлар доҳийси Владимир Ильич Лениннинг ҳайкали ўрнатилди. Партия аъзоларининг айтишича, бу ҳайкал илгари Чехияда турган. Улар мутасаддиларнинг биридан сотиб олишибди ва Ғарбий Германияга ўрнатишибди.

Бундан ташқари, Лениннинг ҳайкали ўрнатилишига яна Европа парламентидагиларнинг ҳануз коммунизмни миллатчиликка йўйиши, Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Гитлер ва Сталинни асосий айбдорлар сифатида кўрсатиши ҳам сабаб бўлибди. Ажабланарлиси, ҳайкални ўрнатишдан олдин Германияда махсус онлайн сўровнома ташкил этилган. Бунда жами аҳолининг 68 фоизи Лениннинг ҳайкали ўрнатилишини ёқлаб овоз берган.

 

loading...