МИСР АРМИЯСИ ЛИВИЯГА ҚАРШИ УРУШ ҲАРАКАТЛАРИНИ БОШЛАЙДИ…

0

 

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Ливия чегарасидаги қўшинлар жанговар ҳолатга келтирилиши ҳақида фармон берди. Шу ҳақда у чегара қўшинлар ҳамда авиация вакиллари билан бўлган учрашув чоғида айтиб ўтди. Президентнинг таъкидлашига кўра, Ливияда икки ҳокимиятчиликка нуқта қўйиш лозим. Қолаверса, бу мамлакатга ноқонуний тарзда кириб уруш ҳаракатларини олиб бораётган хориж давлатлар Миср тинчлигига ҳам таҳдид қилмоқда.

— Армия жанговар ҳолатга келтирилиши шарт, — деди Ас Сиси. — Керак бўлса, мамлакат ичкариси, мамлакатдан ташқарида уруш ҳаракатлари бошлашга тайёр туриши керак. Биз террор ташкилотлари, Ливия тинчлигини бузаётган хориж давлатлар қўшинларига қарши жанг олиб борамиз. Биринчи вазифамиз эса, ғарбий чегараларимизни тиш-тирноғимиз билан улардан ҳимоя этишдир…

Миср президенти бунга қадар Ливияда зудлик билан уруш ҳаракатлари тўхтатилиши ташаббусини илгари сурган. У Ливияда халқ сайлаган ҳукумат амал қилиши тарафдори эканини баён қилган. Бу ташаббусни Россия, Араб Амирликлари ва Америка қўллаб-қувватлаган. Туркия эса қаршилик билдирган.

loading...