НЬЮ-ЙОРК КЎПРИГИ ОСТИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКНИ КЎРИШДИ… (ВИДЕО)

0

 

Тайванлик машҳур уфолог Скотт Уоринг бу гал Нью-Йоркдаги кўприк остига беркинган ўзга сайёралик гуманоидни суратга олди. Олимнинг таъкидлашича, гуманоид кўприк остидаги бўшлиқнинг охирида, ним қоронғиликда бўлгани боис юзларини аниқ кўришнинг имкони бўлмади. Лекин шуниси аниқки, у олимга тик боққанча қимир этмай турарди.

— Аввалига мен уни граффити бўлса керак деб ўйладим, — дейди Уоринг. — Лекин атрофида девор йўқ эди. Гуманоид аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Дарвоқе, у ерда эмас, ярим метрча баландликда, ҳавода муаллақ турарди. Мен юз фоиз ишондим. Бу ўзга сайёралик ва Нью-Йоркда яшовчиларни кузатиш билан шуғулланмоқда. Биров пайқаб қолмаслиги учун кўприк остига беркинган холос.

 

loading...