АНГЛИЯЛИК АЁЛ СТРЕСС ТУФАЙЛИ РУСЧА ГАПИРА БОШЛАДИ…

0

 

Англиянинг Эссекс графлигида яшовчи, болалар уйи ходимаси Эмили Иган яқинда кутилмаганда бош оғриғидан азоб чека бошлади. Бир неча ҳафтадан кейин тилдан қолди. Бу, шубҳасиз, инсультнинг бошланғич белгиси эди. Аёл дарров врачларга мурожаат этди. КТ ва МРТ қилишди. Уч ҳафта касалхонада ётиб, уйга кетишга рухсат берилган куни аёлнинг овози ҳам чиқмай қолди. Врачлар бошқа тиббий текширувлар ташкил этишди. Инсультлигини аниқлашди. Аммо овози нега йўқолганини сира тушунишмасди.

Кейинчалик яқин инсонлардан бири уни Тайландга дам олиш учун олиб борди. Тайландда беш кун дам олди. Қарангки, фавқулодда гапира бошлади. Фақат инглиз тили эмас. Рус тилида гапира бошлади. Бу Иган хонимга сира ёқмасди. Кучли стресс ҳолатига тушди. Барибир ҳеч нарса ўзгармади. Жуда чарчаса, яна тилдан қоладиган бўлди. Дам олгач, тағин гапираверди. Лекин инглиз эмас, рус тилида гапирадиган бўлди. Мутахассислар аёлга «хориж тили акценти синдроми» ташҳисини қўйишди. Бу хасталик миядаги айрим тўқималар фаолияти бузилиши туфайли келиб чиқаркан.

— Бу ўзим учун нормал ҳолатга айланди, — дейди Иган хоним. — Лекин кўчада, дўконларда менга ола қарайдиганлар топилди. Бир куни супермаркетга кирсам, рус тилида гапира бошлаганимни кўрган бир эркак жаврай кетди.

— Шунга ўхшаган хорижликлар туфайли биз коронавирусдан азият чекяпмиз! — бақирди у. — Мен унга жавобан ҳеч нарса дея олмасдим…

Бир сўз билан айтганда, инсульт туфайли инглиз аёли русга айланди. Тақдир-да.

 

loading...