БЕЛОРУС МИЛИЦИЯСИ ХОДИМИ ҚЎЛГА ОЛИНГАН ШАХСГА НИСБАТАН БЎҒИШ УСУЛИНИ ҚЎЛЛАДИ…

0

 

Белорусда милиция ходимлари тарафидан активистлар, журналистлар ва президентликка номзодлардан бирини қамоққа олиш норозилик акциялари, кетидан тартибсизликларга сабаб бўлди. Ана шу жараёнда милиция ходимларидан бири акция иштирокчисини тутиб олди ва ерга қулатиб, томоғига тиззалади. Шу йўл билан бўғиш усулини қўллади. Яна икки милиционер эса ерга ағанатилган йигитни қўл-оёқларидан маҳкам тутганча туриб кетишга қўймади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу америкача бўғиш усули Брест вилоятининг Ганцевичи шаҳрида содир бўлди. Шаҳарда кечанинг ўзида жами 270 нафар намойиш иштирокчиси қўлга олинган.

 

loading...