ГААГАДА КАРАНТИНГА ҚАРШИ НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ. 400 ДАН ЗИЁД ОДАМ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ…

0

 

Шу ҳақда Нидерландия матбуотида хабар тарқатилган. Хабарда айтилганки, 21 июн куни Гаага марказига минглаб одамлар йиғилган ва ҳукуматдан коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган изоляция ва чекловларга барҳам берилишини талаб қилган. Аввалига ҳукумат раҳбарлари норозилик намойишлари ўтказишни тақиқлаганди. Кейинчалик барибир изн берди. Олдинига намойиш тинчлик руҳида ўтган бўлса, кун ярмига бориб намойишчиларга футбол фанатлари келиб қўшилди. Полициячилар шу заҳоти марказий майдонни тўсиб қўйди. Шу баҳонада полиция ва фанатлар ўртасида тўқнашувлар бошланди. Радикаллар полициячиларга қарата гоҳ тош, гоҳ қўлга илинган буюмларни ирғита бошлади. Полиция ходимлари уларга сув замбараклари ёрдамида жавоб қайтаришди. Тарқалиш ҳақидаги талаб адо этилмагач, полициячилар намойишчиларни оммавий тарзда қамоққа олишни бошлади. Қўлга олинганлар сони 400 нафардан ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландияда ҳозир коронавирусга чалинганлар сони 49 минг 593 нафарни ташкил этмоқда. 6090 киши оламдан ўтган.

 

loading...