ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА КОРОНАВИРУСНИНГ ИККИНЧИ ТЎЛҚИНИ КИРИБ КЕЛДИ…

0

 

Жанубий Кореядаги Хасталиклар назорати ва профилактикаси Маркази раҳбари Чон Ын Гённинг таъкидлашича, мамлакатга коронавируснинг иккинчи тўлқини кириб келди.

— Биз коронавируснинг иккинчи тўлқини куз ёки қишда кириб келишини тахмин қилгандик, — дейди раҳбар. — Аммо тахминларимиз ўзини оқламади. Агар одамлар ўзаро масофа сақламаса, талабларга риоя қилмаса, иккинчи тўлқин биринчисидан ҳам хавфлироқ кечиши тайин…

Бундан ташқари, Чон Ын Гён яқин вақтларда карантин ва ўз-ўзини изоляциялаш тартиби қайта жорий этилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Башарти, бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони 30 кишидан ошса, шифохоналарга керагидан 70 фоиз кўпроқ бемор ётқизилса, карантин ортга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар 12 минг 438 нафарни ташкил этмоқда. 280 киши оламдан ўтди. Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони айни лаҳзаларда 8 млн 700 минг нафардан ошиб кетди. 460 дан зиёд одам ўлим топди.

 

loading...