КУН КУЛГИСИ…

1

 

 

* * *

 

Ишчи-ходимнинг тасаввурида ҳафта кунлари:

— Душанба-а-а-а-а-а-а-а-а-а-а-а

— Сешанба-а-а-а-а-а-а-а-а-а-а

— Чоршанба-а-а-а-а-а-а-а-а

— Пайшанба-а-а-а-а-а-а-а

— Жумашанбаякшанба

 

* * *

 

Дўконга олти яшар болакай кириб сотувчи аёлга деди:

— Хола, кеча менга қайтимни нотўғри қайтарибсиз!

— Бунинг учун кеча келиш керак эди. Энди кеч, бор, бор, тошингни тер!

— Шунақами? Хўп, унда берган ортиқча минг сўмингиз меники бўлди!

 

* * *

 

— Болакай, нега ярим кечаси кўча кезяпсан? Қани, тез уйингга кир-чи!

— Нега кирарканман? Мен ҳали уйланмаганман.

 

* * *

 

Она беш яшар ўғлини ухлатяпти.

— Ухла, қўзим, ухла! Ухламасанг, Ялмоғиз кампир келади!

— Алдаманг, дадам айтган, ойингиз баннисада экан-ку!

 

* * *

 

Жарроҳ ҳамширадан сўради:

— Беморга наркоз бердингизми?

— Нима кераги бор? У барибир кар-соқов-ку!

 

* * *

 

Автобусда кетаётган хотин эрини уришяпти:

— Сиз хотинбозсиз! Биронтаям қиз, аёлни кўздан қочирмайсиз-а!?

Шунда сал нарида ўтирган аёл унга луқма ташлади:

— Сиз эрингизни уришяпсизми ё реклама қиляпсизми?

 

* * *

 

Она каравотдаги чойшабларни алмаштирарди. Ўғилчаси келиб сўради:

— Ойи, нима қиляпсиз?

— Чойшабларни алмаштиряпман.

— Ким ҳўл қип қўйибди бугун?

 

* * *

 

Ўт ўчирувчилар бошлиғи ходимлар ўтирган хонага қўлларини чўнтакка солганча кириб келди-да, хотиржамлик билан деди:

— Йигитлар, тайёрланаверинглар! Солиқ инспекцияси бошлиғининг уйи ёняпти экан!

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Жуда яхши хажвия ва латифалар экан. Чегарадан чиқиб кетмаган.Оадингизни берсин

Comments are closed.