АМЕРИКАЛИК ЭРКАК ИККИ МАРТА ЛОТЕРЕЯ ЎЙНАБ, ИККОВИДА ҲАМ КАТТА ПУЛ ЭГАСИ БЎЛДИ…

0

 

Мичиганлик 50 ёшли Марк Кларк иккинчи марта лотерея ўйнаб, бу сафар 4 млн доллар пул ютиб олди. Айтишларича, 2017 йили отаси Кларкка танга бериб, у омад келтиришини айтган экан. Кларк сира ўйлаб ўтирмай, ўшанда тангага лотерея чиптаси сотиб олган ва катта пул ютган. Бу гал эса ўз пулига уйига яқин ердаги дўкондан бир дона лотерея чиптасини харид қилган. Мана, бу гал ҳам омади чопди. У 4 миллион долларлик жэкпот эгасига айланди.

— Мен оддий балиқчиман, — деди Кларк. — Биринчи марта лотерея ўйнаб катта пул ютганимда ҳам касбимдан воз кечмаганман. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Балиқчилигимни қиламан. Ҳаётим азалий. Оддийгина ҳаёт кечиришда давом этаман…

 

loading...