«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОН НАБИРАСИНИ ҲАМ ЎЗИГА ДУШМАН БИЛГАН…»

0

 

Туркия тарихининг асосини ташкил этувчи усмонийлар сулоласи не султонларни, не шаҳзодаларни кўрмади. Бироқ улар орасида бармоқ билан санарлиларигина тарихда қолди. Дунё аҳлининг эътиборини қозонди. Шуларнинг бири усмонийлар империясида 10- султон ҳисобланмиш султон Сулаймон-Қонуний эди. Айнан у ҳозирги Истамбул (Константинопол) ни забт эта олган султон Мехмед II нинг қонунларига жиддий ўзгартишлар киритган. У бошқаруви даврида империя аҳли росмана муҳташам ҳаётни кечирган. Аммо Сулаймон империя тахтини бошқа султонлардан-да кучлироқ севарди. Уни ҳеч кимга ишонмасди. Бунинг устига у узоқ муддат тахтда ўтириб қолганди. Шаҳзодалар эса кутарди. Отаси оламдан ўтишини, ҳалок бўлишини ёки тахтдан ағдарилишини интиқиб кутишарди. Кутишлар чўзилиб кетгач, тўнғич ўғли шаҳзода Мустафо қўзғолон кўтарди. У халқ ўзини ҳаддан зиёд севишидан унумли фойдаланишга уринди. Бахтга қарши ниятлари саробга айланди. Султон Сулаймоннинг қудрати олдида, Мустафонинг тарафдорлари ип эша олмади. Нафрати минг чандон қутурган ота Мустафони қатл эттирди. Уёқда шаҳзода Боязид ҳам тахт вориси бўлиш илинжида ҳаракатлар содир эта бошлаганди. У акаси Салим тахтга ўтиришини сира истамасди. У ҳам султон Сулаймоннинг ғазабига учради. Сулаймоннинг фармонига ва қўллаб-қувватлашига суянган шаҳзода Салим Боязидни фарзандлари билан бирга бўғиб ўлдирди. Султон Сулаймон Боязиднинг тўнғич ўғлида ҳам ўзи учун хавфли душманни кўрганди. Шу сабабли набирасини ҳам қатл этиш ҳақида фармон берди. Хуррам султон қанчалар ҳаракат қилмасин, фарзандларини султон Сулаймон қаҳридан асраб қола олмади. Сулаймон усмонийлар тахтини фақат ўлим топгандан кейингина бўш қолдирди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...