ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! ТАХТА ЎҒРИЛАРИ!!!

0

 

23 июнь куни соат 04: 00 ларда «Кучлик» темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлимига, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ўқчиси телефон орқали, «Кучлик-Тўйтепа» темир йўл бекатларининг 38-39 км. лар оралиғида юк вагондан тахта маҳсулотларини номаълум шахслар томонидан туширилаётганлиги ҳақида хабар берди.

Олиб борилган тадбир давомида, «Чуқурсой-Поп» йўналишидаги юк поездининг вагонларидан пўлат маҳсулотларини ушлаб туриши учун қотирилган тахталарни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар 1986 й. т. Б. Б. ва вояга етмаган 10-синф ўқувчиси О. О. жами 32 дона тахта маҳсулотларини вагондан туширганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Етказилган зарар миқдорлари аниқланмоқда.

Суриштирувни «Кучлик» темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими олиб бормоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here