ЭРТАГА, 25 ИЮНЬ КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ЧАРТЕР РЕЙСЛАР…

0

 

Тошкент — Москва — Тошкент

Тошкент — Нью-Йорк

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тель-авив — Тошкент — Тель-авив ҳамда Тошкент — Новосибирск — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

 

loading...