КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

ЖССТ Covid-19 юқтирган ёки касаллик гумон қилинган аёллар гўдакларини кўкрак сути билан эмизишда давом этишларини тавсия этмоқда, чунки кўкрак сутининг бола учун фойдалилиги Covid-19 юқиши хавфидан кўра юқори.

 

 

Сешанба куни Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатларида коронавирусдан ўлганлар сони 100 мингдан ошди, уларнинг ярмидан кўпи Бразилияда. Пандемия бутун минтақада тезлашмоқда, ҳозирги кунда касалланиш кўрсаткичи 2,1 миллионга этди.

 

 

Дунёда пандемия бошлангандан буён коронавирусдан 5 млндан ортиқ бемор тузалди.

 

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамкорлик мавжуд эмаслигини танқид қилди.

 

 

Бразилия суди президент Жаир Болсонарни жамоат жойларида ниқоб тақишга мажбур қилди. Акс ҳолда у 2000 реал (тахминан 340 евро) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

 

 

АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази директори Энтони Фаучининг айтишича, мамлакат коронавирусдан «қаттиқ жабр» кўрган, натижада Америка 7 триллион доллар миқдорида зарар кўриши мумкин.

 

 

Коронавирусга қарши 2 та вакцинани ишлаб чиқаётган Хитойнинг China National Biotec Group (CNBG) ташкилоти, вакцина синовининг якуний босқичини ўтказишга рухсат олди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here