МЕКСИКАДА УЧ ЭГИЗАК КОРОНАВИРУС БИЛАН ДУНЁГА КЕЛДИ…

0

 

Мексиканинг Сан-Луис-Потоси штатига қарашли туғруқхонада уч эгизак коронавирус билан дунё юзини кўрди. Врачларнинг айтишича, чақалоқларнинг ота-онаси коронавируснинг белги бермайдиган турига учраган бўлиши мумкин. Ҳозир бир ўғил ва қиз эгизаклар ўзларини жуда яхши ҳис этмоқда. Учинчи эгизак бўлмиш яна бир ўғил боланинг аҳволи жиддийлиги ҳақида хабар тарқатилган. Эгизакларнинг ота-онаси ҳам коронавирусга тест топширган.

 

loading...