МЕКСИКАДА ЎТА КУЧЛИ ЕР СИЛКИНИШИ КУЗАТИЛДИ…

0

 

Мексиканинг Тинч океан соҳилидаги ҳудудларида магнитуда кучи 7, 7 баллга тенг зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Оахака штатидаги Крусесита аҳоли яшаш пунктидан 12 километр узоқликда экани аниқланди. Зилзила Мехикодаги бинолар қаттиқ чайқалишига ҳам сабабчи бўлди. Шаҳар аҳолиси то ер силкиниши барҳам топгунга қадар кўчада ўтиришга мажбур бўлди. Ҳозирча жабрланганлар, ҳалок бўлганлар, вайронгарчиликлар ҳақида маълумот берилмаяпти. Фақат шуниси айтиб ўтилдики, зилзила натижасида бўйи 3 метрга тенг сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

 

loading...