МОСКВАДАГИ СЕРҚАТНОВ ЙЎЛЛАРДАН БИРИ ЁҚАСИДА ЎҒРИБОШИЛАР ЎРТАСИДА ОТИШМАЛАР КУЗАТИЛДИ…

0

 

Россия пойтахти Москва шаҳридаги Алтуфьевск серқатнов йўли ёқасида жойлашган кафега иккита жиноий гуруҳ йиғилганди. Уларга «қонундаги ўғри»лар етакчилик қилганини дарров пайқаб олса бўларди. Ҳойнаҳой, икки жиноий гуруҳ ўртасида жиддий келишмовчиликлар юзага келган бўлса керакки, «сходка» узоққа чўзилмади. Фавқулодда жиноий гуруҳлар аъзолари бир-бирларини автоматлардан ўққа тута бошлади. Кейинчалик бу ерга полициячилар ОМОН отряди аскарлари билан биргаликда етиб келди. Рейд давомида 30 киши қўлга олинди. Маълум бўлишича, иккала жиноий гуруҳ ҳам асосан кавказликлардан ташкил топган экан.

Маълумотларга қараганда, отишмалар жараёнида Александр Сидоренко исмли шахс жиддий жароҳат олган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here