РОССИЯДА БОЙЛАР ТЎЛАЙДИГАН СОЛИҚ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ…

0

 

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги бойларнинг давлатга тўлайдиган солиқ миқдори оширилиши ҳақидаги фармонга имзо чекди. Энди Россияда йилига 5 млн рублдан ортиқ даромад кўрадиганлар даромад солиғи миқдори 13 эмас, 15 фоиздан иборат бўлади.

Давлат хазинасига оширилган солиқлар ҳисобидан келиб тушадиган маблағ оғир хасталикка чалинган болаларни даволашга, қўллаб-қувватлаш мақсадларига сарфланади. Янги турдаги солиқ ставкаси ҳақидаги янги қарор 2020 йил 1 январдан юридик кучга эга бўлади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here