РОССИЯДА «КП» ВА «ЕДИНАЯ РОССИЯ» ДЕПУТАТЛАРИ МУШТЛАШИБ КЕТДИ… (ВИДЕО)

0

 

Саратовдаги маҳаллий вилоят Думаси депутатлари мажлис пайтида ўзаро муштлашиб кетишди. Бу воқеа 2020 йил 23 июн куни содир бўлди. Мажлисда КПРФ депутати Николай Бондаренко ва «Единая Россия» партияси депутати Дмитрий Чернышевскийни мажлисларда ўзини яхши тута олмагани сабабли сўзга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи кўрилаётганди. Мажлис раиси Николай Бушуев худди шу мавзуда сўзга чиққан маҳал Бондаренко уни смартфони ёрдамида видеога ола бошлади. Бондаренкога «Единая Россия» депутати Дмитрий Петров халал беришга тутинди. Жаҳли чиқиб кетган Бондаренко Петровга ташланиб қолди. Муштлашувга яна бир «Единая Россия» депутати Анатолий Ципящук аралашди.

—  Тур йўқол!.. — бақира бошлади Бондаренко. — Чиқиб кет мажлисдан!!!..

Шу бақиришига жавобан Бондаренконинг бошига сув тўла идиш келиб тегди. Бу манзарани эса залдаги бошқа депутатлар қарсаклар билан олқишлай бошлашди. Кўрибсизки, муштлашув кучайгандан кучайди. Кимдир бировини тепган, кимдир кимнингдир устига сув сепган. Қисқа вақт ичида муштлашув иштирокчилари сони 20 кишига етди.

 

loading...