ТУРКИЯ ТУФАЙЛИ ЛИВИЯДА ЖАҲОН УРУШИ БОШЛАНИШИ МУМКИН…

0

 

Англиялик экспертлар бундан бир неча ой олдин дунё аҳлини огоҳлантириб, агар Туркия армияси Ливиядан олиб чиқиб кетилмаса, Учинчи жаҳон уруши бошланиши тайинлигини айтишганди. Мана, ўша башорат ҳақиқатга айланиш палласига кирди ҳисоб. Туркия ҳарбийлари Ливия соҳилларида француз армияси ҳарбийларининг талабларини бажаришдан бош тортган. Яъни, французлар НАТО операцияси жараёнида туркларга тегишли ҳарбий техникадаги юкларни текширувдан ўтказиши лозим эди. Турклар талабни адо этмаган ва икки ўртада муштлашувлар юзага келган. Иш сал қурса қуролли тўқнашувга айланиб кетаёзган. Бу ҳолат Франция мудофаа вазирлиги раҳбарларининг энсасини қотирди ва улар Ливиядаги турк армиясига қарши нимадир қилиш кераклигига ишора беришди. Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Эрдўған ўта хавфли ўйин бошлагани, бунинг охири уруш билангина тугаши мумкинлигини айтиб ўтган.

Ҳарбий экспертлар ҳам Эрдўғаннинг асл нияти нелигини англай олмай ҳалак. Бу мамлакат қўшинларининг Сурияда террор гуруҳларга ёрдам кўрсатиши, курдларга қарши уруш ниқоби остида Ироққа бостириб кириши, Ливиядаги хориж давлат сиёсатига аралашуви, урушлар ташкил этиши ҳеч бир қолипга сиғмайди.

Франция ва Туркия жанжалига кейинчалик БАА ҳамда Миср раҳбарлари ҳам аралашди. Миср раҳбари Ливиядаги турк қўшинларини ҳайдаб солишга тайёр эканини билдирди. У айтдики, Эрдўған анчадан бери усмонийлар империясини қайта тиклаш ҳаракатида Яқин Шарқдаги давлатларга кўз олайтиришни бошлаган. Ҳозир ҳам Ливияга қўшин тортиб киришидан асосий мақсади Сирт шаҳрини эгаллашдир. Лекин бунга йўл қўймаслик лозим.

Афсуски, Туркия тарафи барибир Сирт шаҳрини босиб олиш ниятидан воз кечгани йўқ. Демак, яқин орада Ливияда росмана жаҳон уруши бошланиши ҳеч гап эмас.

 

loading...