«ХОРАЗМ ГИЛАМЛАРИ»НИНГ 6 НАФАР ИШЧИСИДА КОРОНАВИРУС ТАСДИҚЛАНГАН…

0

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 23 июнь куни 8 та ҳудудда — Хоразм, Наманган, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 30 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланган.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Силга қарши курашиш диспансери ходими Ф. К. ва унинг ўғлида, Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи А. Р. да (тана ҳарорати тушмаётганлиги сабабли ўзи бориб намуна топширган), Наманган вилояти Поп тумани ҳарбий қисм ходими Ш. Н. да, «Турон Мегастрой» корхонаси ишчиси М. Б. да, Учқўрғон туманида яшовчи М. А. да, Хоразм вилоятида «Хоразм гиламлари» МЧЖнинг 6 нафар ишчисида коронавирус тасдиқланган.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи И. Н. ва Чиноз туманида яшовчи Ж. Э. (ҳар иккиси тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган) ва Тошкент туманида яшовчи А. Ада. касаллик қайд этилган.

 

loading...