Жиззахдаги чойхонада бошланган жанжал 29 ёшли йигитнинг ўлими билан тугади

0

Жиззах вилоятида 28 ёшли С.Э. ҳамда 29 ёшли О.Б. ўртасида келиб чиққан чойхонадаги низо оқибатида бир нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига асосланиб «Daryo.uz» хабар қилган.

2020 йил 20 июнь куни 28 ёшли С.Э. синфдошининг фотиҳа тўйини ўртоқлари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги чойхоналарнинг бирида нишонлаган. У ерда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, соат 23:00 да маст ҳолатда чойхонадан чиқиб уйларига тарқалган.

Уйга қайтаётган вақтда С.Э. ва О.Б. ўзаро тортишиб қолган. С.Э. шеригининг бош қисмига қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган ва уни 21 июнь куни соат 01:00 да яшаш хонадонига ташлаб кетган. О.Б. олган тан жароҳати оқибатида яшаш хонадонида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида марҳумнинг ўлимига бош миянинг шишиб кетиши, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёпиқ мия жароҳатлари сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Э. гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here