Мўъжиза-пўъжиза бўлмайди. Бекорларнинг бештасини айтибди!

0

Ўтган сафар «Ман Сити» катта ҳисобда ютганида ўзини билмайдиган ҳовлиқмалар шундай дейишганди. Аммо куни кеча Клопп уларнинг ҳамма гаплари эртакдан бошқа нарса эмаслигини исботлаб ташлади. Уларда битта футболчини кўтар-кўтар деган нарса йўқ. Ҳаммаси ҳақиқий бўлишини исташади Клопп шогирдлари. Бўлмаса, Салоҳни АПЛда тўпурар қилишлари учун имкониятлари йўқми? Бор. Керак бўлса, Мане ҳам ҳаммадан кўп гол уриши мумкин. Йўқ. «Қизиллар» бундай қилишмайди. Ҳаммаси табиий кечишини  исташади улар. Аммо шунинг билан бирга, улар жуда иноқ. Шунинг учун бўлса керак, чемпионатда бор-йўғи бир марта мағлубиятга учрашди ва икки марта дурангга имзо чекишди. Куни кеча эса «Ливерпул» ҳақиқий маънода «Кристал П»ни тиз чўктирди. Ахир шундай қилмаса ҳам бўлмасди-да. Сабаби «Ливерпул» атрофида вижир-вижир гаплар кўпайди. Бировлар ҳатто «қизиллар»ни «қиморбозлар малайлари» ҳам деб аташди. Агар шундай бўлганида эди, мисқоллаб йиғилган обрў тўрт кунда ҳавога совуриларди.

«Ливерпул»  — «Кристал П»  4 : 0.

Голлар:

Александер — Арнольд 23,

Салоҳ 44,

Фабиньо 55,

Мане 69.

Айтганча, бугун «Челси» ўзининг уйида «Ман Сити»ни қабул қилади. Агар «Ман Сити»нинг шохи синиб қолса, кейин тамом. «Шаҳарликлар» учун чемпионлик «бай, бай»!

loading...