ПОКИСТОНДАГИ «ҚОРА БОЗОР»ДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАРНИНГ ҚОНИ СОТИЛМОҚДА…

0

 

Расмий маълумотларга кўра, Покистондаги «қора бозор»ларда коронавирусга чалиниб, тузалганларнинг қони сотилмоқда. Қон нархи 950 дан 3, 5 минг фунт-стерлинггачани ташкил этмоқда. Харидорлар албатта яқинлари коронавирусга чалинганлар ҳисобланади. Улар қон-қардошининг ҳаётини асраб қолиш учун ҳар қандай анрхда шу қонларни сотиб олишга ҳозир-у нозир. Покистондаги шифохоналар врачларининг гапига қараганда, олди-сотдида улар умуман иштирок этмаяпти. Бемор ва тузалганларнинг оила аъзолари ўзаро келишган ҳолда иш кўрмоқда. Қон сотиб олингач, улар лабораторияга боришади ва шу қон асосида плазма сотиб олишади.

— Нима қилайлик? — демоқда Исломободдаги давлат касалхонаси врачларидан бири. — Касалхоналарда коронавирусга қарши дорилар деярли тугаган. Шу сабабли ушбу касалликдан тузалганларнинг қони беморлар учун росмана мўъжизадир.

 

loading...