ТИЛЛА ЖАЗАВАСИ… (ёки бири марҳумга, бири маҳкумга айланганлар)

0

 

1992 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, бўйдоқ, айни пайтда Кармана тумани «Зарафшон» кўчасида истиқомат қилувчи Н. В. таниши — 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали — 3 нафар фарзанди бор, ҳозирда Шофиркон тумани «Денов» маҳалласида яшовчи Ф. М. билан шерикчиликда Конимех тумани «Караката» овулига қарашли дашт ҳудудида жойлашган «Сентябрский» номли эски олтин конида, ҳозирда қўриқланмаётган ташландиқ карердан таркибида тилла зарралари мавжуд қумларни қазиб олган.

Бироқ, ноқонуний иш жараёнида юзага келган ўзаро навбат талашиш шерикчилик бузилишига сабаб бўлди. Вазият тортишув билан якунланмади, аксинча, муросасизлик оқибатидаги жанжал натижасида Н. В. Ф. М. га қўл зарби орқали тан жароҳати етказиши билан якунланди. Таассуфки, Ф. М. нинг спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги таъсири унинг мувозанатни йўқотиб, чап томонга йиқилиши натижасида боши тошга текканлиги, соғлиғини жиддий хавфга қўйди.

Зарафшон шаҳар «Даугустоу» қўрғонидаги врачлик пунктида Ф. М. га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган жароҳати натижасида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н. В. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Инглиз ёзувчиси Агата Кристи таъбири билан айтганда: «Қотилликдан осони йўқ! Аммо кейин… кейин у ҳақда хотиралар сени ҳеч қачон тарк этмайди…» Нафс ортидаги балолар бугун шерикларнинг бирини марҳумга, бирини маҳкумга айлантирди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...