АЁЛ 12 ЯШАР ЎҒЛИНИ ЎЛДИРИБ, ЕРГА КЎМДИ-ДА, УСТИНИ БЕТОНЛАБ ТАШЛАДИ…

0

 

Астрахан вилоятида яшовчи 56 ёшли Галина Морозова шу йил 5 март куни 12 яшар ўғли кечқурун уйдан чиқиб, тонгга яқин кириб келгани сабабли аввалига уришиб ташлади. Ўғли ухлаб қолгач, бошига бир неча марта гантел билан туширди. Бола ўлим топди. Галина эса сира ўзини йўқотмасдан, мурдани ўша атрофдаги анчадан бери кимсасиз ҳувиллаб ётган эски уй остига кўмди. Кейин устини бетонлаб ташлади. Гантелларни ҳам йўқ қилди.

Галина 4 ой давомида полициячиларни чалғитиш ниятида ўзини худди қайғу ботқоғига ботган қилиб кўрсатди. Айтдики, ўғли мактабга кетган-у, қайтиб келмаган. Қаранг, полициячилар буёқда болани излаш билан овора бўлишганда, Галина Морозова вилоят губернатори лавозимига номзодини қўйиб, сиёсат бобида кураш олиб борди. Аммо ниятига ета олмади. Унинг сири очилди. Энди кейинги гапларни судья айтади албатта.

Астағфирилло!!!

 

loading...