ФАРҒОНАДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ ВА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛА ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Фарғона вилояти Фарғона туманидаги «Новкент» маҳалласи ҳудудида 23 июн куни автоҳалокат содир бўлди. «Labo» автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган болани пайқамай қолган ва уриб кетган. Жабрланувчи касалхонада жон берди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...