КЕЧА ТУНДА СУРИЯДАГИ ЭРОН ҲАРБИЙ ОБЪЕКТЛАРИНИ НОМАЪЛУМ САМОЛЁТЛАР БОМБАРДИМОН ҚИЛДИ…

0

 

Шу йил 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси Марказий Суриядаги Эрон ҳарбий объектларига номаълум самолётлар ҳаво ҳужумини уюштирган. Ҳужум Хомс вилояти, Пальмир ва Ас-Сухн оралиғидаги иккита объектга нисбатан амалга оширилди. Бу объектлардан бири илгари амалдаги президент Башар Асад тарафидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси ўрнида фойдаланилган. Ҳозир эса у ерда ҳам Эрон қўшинлари жойлаштирилган. Ҳужумлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Улар орасида афғонистонлик жангарилар ва Ироқдаги жангари каллакесарлар гуруҳларидан бирининг етакчиси ҳам борлиги айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, худди ўша самолётлар Дайр-аз-Зор вилоятидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ҳарбий объектларини ҳам ўққа тутган. Натижада 2 нафар ҳарбий ўлим топган. Бир неча ўнлаб аскар яраланган. Ҳужумлардан сўнг объектдаги барча ҳарбийлар Ироқ тарафига кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

24 июн куни ҳам Суриянинг Сувейда ва Дайр-аз-Зор вилоятларидаги ҳукумат қўшинлари Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Бунинг натижасида икки ҳарбий ҳалок бўлди, беш киши оғир жароҳат олди.

 

loading...