КИМ ЧЕН ИН КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИБДИ…

0

 

Япония мудофаа вазири Таро Коно (Taro Kono) шу ҳақда хабар тарқатган. Вазирнинг гапига кўра, кейинги пайтларда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин тез-тез халқ эътиборидан йўқолишига саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлмоқда. У коронавирусга йўлиққан бўлиши ҳақиқатга яқин. Вазир шу ўринда разведка тўплаган барча маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслигини ҳам айтиб узр сўради.

— Ким Чен Ин Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини айтиб жар солаётган бўлса-да, — деди вазир. — Эҳтиёт чоралари кўрилиши, турли ҳимоя воситаларидан фойдаланилиши унинг сўзларини рад этмоқда. Шимолий Кореяда ҳам коронавирус бор. Шахсан Ким Чен Ин иммунитети бошқа хасталиклар туфайли тушиб, организми заифлашуви натижасида коронавирус юқтиргани аниқ.

 

loading...