КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

ЖССТ чекловлар бекор қилингандан сўнг Европада коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари кескин ортганини қайд этди.

 

 

Германия пандемия шароитида ЖССТни қўллаб-қувватлашни кучайтиради, мамлакатнинг ЖССТ бюджетига йиллик тўлови жорий йилда 500 млн еврони ташкил этади.

 

 

АҚШда ҳомиладор аёллар Covid-19 нинг хавф гуруҳига киритилди. Аввал бу тоифага 65 ёшдан ошганлар, юрак касаллиги, семизлик, диабет, жигар, сурункали буйрак касаллиги, сурункали ўпка касаллиги бўлган инсонлар киритилганди.

 

 

Тиббиёт мутахассисларининг тахмин қилишича, АҚШда коронавирус юқтирганлар қарийб 20 миллион кишига етиши.

 

 

Европалик олимларнинг тадқиқотлари болаларда Covid-19 дан ўлим ҳолати жуда кам эканини кўрсатмоқда. Изланишлар натижасига кўра, коронавирус билан касалланган 100 та боладан биттасида ўлим кузатилади.

 

 

Жанубий Кореяда коронавируснинг такрорий тарқалиши кузатилмоқда, бир кунда 39 та ҳолат аниқланди, умумий касалланганлар сони 12 602 тага етди.

 

 

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирусдан зарарланганлар сони бир кунда 1014 тага ортди, жами беморлар 36 873 тадан иборат бўлди.

 

 

Қирғизистон ҳукумати барча давлат хизматчиларини масофадан ишлашга ўтказди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here