«Мана сенга олам-олам гул! Мана сенга баҳор байрами, йўғ-э, ёзнинг байрами!..»

0

«Ман Сити» ишқибозлари, кўнгилларинг жойига тушдими? «Ливерпул» бутунлай ботқоққа ботиб кетди-и-и! Уни ҳеч нима қутқаролмай-д-и-и, дея овозларингни баралла қўйиб бақираётганмидиларинг?! Бўлди энди, пишди бу ёғи. Энди «Ман Сити» қолган жамоаларни мингу нолга ютган тақдирда ҳам иккинчи ўриндан нарига ўтолмайди. Ва яна уларнинг чемпионлар лигасида иштирок этишдан маҳрум бўлганини биласиз, шунга кўра, гарчи «шаҳарликлар» иккинчи ўрин билан мавсумни якунласалар-да, бешинчи ўринни олган жамоага ҳавас кўзи билан қарашдан нарига ўтолмайди. Аммо битта яхши томони, мўмайгина «соққа»га эга чиқишади.

Демак, «Ман Сити»ни «аристократлар» қоқилтирди. «Челси» – «Ман Сити» 2 : 1, голларни Пулишич (36), Виллиан (78) (п) «Челси»дан, де Брюйне «Ман Сити»дан урди.

loading...