ҚЎҚОНДА КЕЧАСИ БИР ГУРУҲ БОСҚИНЧИ «НЕКСИЯ» ҲАЙДОВЧИСИНИ ТУНАБ КЕТДИ…

0

 

Уч эркак ва бир аёлдан иборат босқинчилар гуруҳи ярим кечаси соат 23: 45 да «Қўқон-Бувайда-Учкўприк» автомобил йўлида 22 ёшли «Нексия» ҳайдовчисини ўзларига тегишли машинада қувиб етиб, тўхтатгач, қўрқитиш йўли билан салондаги жами 36, 7 млн сўм пул ҳамда «Редми-7» смартфонини олиб қўйишди ва дарҳол жуфтакни ростлашди.

Ҳозирда босқинчилар қидирилмоқда.

 

loading...