РОССИЯЛИК МАШҲУР ПРОДЮСЕР НАРКОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИДАН РУҲИЙ ХАСТАЛАР ШИФОХОНАСИГА ЎТКАЗИЛДИ…

0

 

Россиялик таниқли продюсер, шоумен Бари Алибасов пиёнисталик туфайли наркология диспансерига ётқизилганди. У ерда Алибасовнинг руҳий ҳолати ёмонлашди. Хотирасига путур етиб, яқин вақтдаги содир бўлган воқеа-ҳодисаларни эслай олмайдиган, паришонхотир бўлиб қолганлиги сабабли уни фавқулодда руҳий хасталиклар шифохонасига ўтказишди. Алибасовнинг пиар-директори айтишича, ҳозир шоумен ҳеч ким билан гаплашмаяпти. Телефонини ҳам узиб қўйган. Яқинлари ҳам аҳволи яхшилигини айтишдан нарига ўтишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бари Алибасов яқинда 73 ёшни қаршилади. Бу пиёнисталикдан ташқари, қарилик аломати ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

 

loading...