РОССИЯЛИК ПИЁНИСТА АКТЁР МИХАИЛ ЕФРЕМОВ ЮРАК ХУРУЖИГА УЧРАДИ…

0

 

Яқинда Москва кўчаларидан бирида маст ҳолда автомобил рулини бошқариш оқибатида бир бегуноҳнинг бошига етган россиялик актёр Михаил Ефремов куни кеча юрак хуружига учрабди. Шу ҳақда унинг адвокати Эльман Пашаев расман хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 25 июн куни Ефремов онаси вафот этганига бир йил тўлиши муносабати билан қабристонга бориши лозим эди. Лекин юраги хуруж қилгани сабабли у терговчилардан қабристонга бориш учун рухсат сўрамади. «Тез ёрдам» чақиришларига ҳам қарши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ефремов айни пайтда суд жараёнини кутмоқда. Уни вақтинча уй қамоғига маҳкум этишган.

 

loading...