Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги «Afrosiyob» тезюрар поезди ойнасига зарар етказди

0

Тошкентнинг Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласи ҳудудида қурилаётган метрополитен кўпригидан ажралиб тушган бетон бўлаги «Afrosiyob» тезюрар поездининг ойнасига зарар етказди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзмоқда «gazeta.uz».

Ҳодиса 23 июнь куни Собир Раҳимов темир йўл станцияси яқинида содир бўлди. 20:05 да Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига «Afrosiyob» тезюрар йўловчи поездининг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетганлиги ҳақида хабар келиб тушади.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида темир йўл изининг устидан ўтувчи метрополитен кўпригига махсус насос орқали бетон қуйилгани аниқланди. Қурилиш маҳсулоти қотмаган ва бетон бўлаги «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд ойнаси устига тушган.

loading...