ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 27 июнь соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5240 (+202) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here