ҲИНДИСТОНДА БИР АЁЛ СИРА ҲОМИЛАДОР БЎЛА ОЛМАЁТГАНДИ. ТЕКШИРИБ КЎРИШСА, ЭРКАК КИШИ ЭКАН…

0

 

Калькуттада яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган аёл 9 йил олдин турмушга чиққан. Шу кунга қадар сира ҳомиладор бўла олмасди. Маҳаллий дўхтирларга кўп маротаба кўринган. Аммо арзирли жавоб олмаган. Охири катта шаҳарга бориб текширувдан ўтди. Аслида бормасди. Қорин қисмида кучли оғриқ туйди. Бу оғриқларни ҳам маҳаллий врачлар бартараф эта олишмади. Қаранг, овози, сийналарнинг ўсиши, барча ташқи жинсий аъзолари унинг аёл киши эканини тасдиқлаб турибди. Лекин тухумдон йўқ. Ҳеч қачон менструация ҳолатини бошдан ўтказмаган. Бир сўз билан айтганда, бу аёлнинг организмида эркак гормонларигина мавжуд экан. Қорнида пайдо бўлган оғриқлар эса саратон хасталигига йўлиққанини кўрсатди. Ҳозир аёл кимёвий терапия муолажаларини олмоқда. Нима бўлмасин, аёл эри билан ажрашмоқчи эмас. Умрининг охирига қадар у билан бирга яшашга аҳд қилган. Эри ҳам худди шундай ниятда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here