ОЛИМЛАР КОФЕНИНГ ОРГАНИЗМ УЧУН ЯНА БИР ФОЙДАЛИ ЖИҲАТИНИ АНИҚЛАШДИ…

0

 

Сан-Францискодаги Калифорния университетининг Юн-Чон Ким етакчилигидаги олимлар гуруҳи ўтказилган тадқиқотлар натижасида кофенинг юракка фойдаси беҳисоблигини аниқлашди. Улар кофе ва аритмия орасидаги боғлиқликни назоратдан ўтказишди. Гарчи бунинг учун кўп вақт керак бўлса-да, кўзланган натижага эришишди албатта. Кофе доимий тарзда ва меъёрида ичилса, аритмия хавфини сезиларли даражада камайтираркан. Масалан, бир кунда икки чашка кофе ичилганда, нафақат аритмия, балки тахикардия хавфи ҳам 10 фоизга камаяркан.

 

loading...