ПИЁНИСТА АКТЁР ДАСТИДАН ЎЛИМ ТОПГАН ҲАЙДОВЧИНИНГ ОИЛАСИ АРТИСТДАН КАТТА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА…

0

 

Россиялик пиёниста актёр Михаил Ефремовнинг адвокати Эльман Пашаевнинг айтишича, артистнинг айби билан ўлимга юз тутган ҳайдовчи Сергей Захаровнинг оила аъзолари артистдан товон пули сифатида 150 млн рубл талаб қилмоқда.

— Мен ҳали актёрга бу ҳақда айтганим йўқ, — деди адвокат. — Агар айтсам, ақлдан озиши тайин. Негаки, суд жабрланувчиларга 700 минг рублдан ортиқ товон пули ундириб бера олмайди. Чунки бунга қонун йўл қўймайди. Улар эса 150 млн рубл талаб қилишмоқда…

Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 июн куни актёр Михаил Ефремов ўзига тегишли «ЖИП»ни маст ҳолда бошқариб кетаётиб юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда юк машинаси ҳайдовчиси Сергей Захаров оламдан ўтган. Актёр Михаил Ефремовнинг эса ҳатто бирор ери тирналмаган ҳам.

 

loading...