ТАТАРИСТОН СУДИ ЎЗИНИНГ 1, 5 ЯШАР ҚИЗИНИ ЗЎРЛАГАН ЭРКАКНИ ОҚЛАДИ…

0

 

Тергов материалларида таъкидланишича, Татаристоннинг Бугульма шаҳрида яшовчи эркак 2019 йил 27 октябр куни уйда уч фарзанди билан ёлғиз қолган. Хотини ишга кетган. Шу жараёнда у кенжа фарзанди, 1, 5 яшар қизчасининг номусига теккан. Қон кета бошлагач, «Тез ёрдам»га хабар берган. Дастлаб хотинига ҳам, кейинчалик терговчиларга ҳам ҳақиқатни айтмаган. Подгузнигини алмаштираётганда қаттиқроқ тегиб кетганини айтиб ёлғон гапирган. Аммо орадан маълум вақт ўтиб, ҳарқалай номуссиз, ваҳшийдан-да ваҳшийроқ бу эркак ниҳоят айбини бўйнига олди. Шундан сўнг судга қадар эркакни уй қамоғига олишди. Куни кеча суд ҳам бўлди. Бироқ эркакни оқлади. Суд залидан озод этилди. Терговчилар, экспертиза айбини далиллар асосида исботлаганига қарамай, суд уни озод этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Астағфирилло!!!

 

loading...