ТОШКЕНТДА ПСИХОТРОПФУРУШЛИК ЖИНОЯТИ ОШКОР ЭТИЛДИ…

0

 

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилган жиноий иш бўйича тергов давомида аниқланишича, 12 июнь куни Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида шубҳа уйғотган 29 ёшли фарғоналик Оятулло Ю. тўхтатилган. Текширув давомида унинг ёнидан сотмоқчи бўлган 26. 960 та «Трамадол» таблеткалари топилиб, олиб қўйилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...