АРГЕНТИНА ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАЛА ҲОВЛИСИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКНИ КЎРИШДИ… (ВИДЕО)

0

 

Дунёга машҳур уфолог олим Скотт Уорингнинг айтишича, Аргентина президентининг дала ҳовлисида ўзга сайёраликни кўришга муваффақ бўлибди. Олим тасвирладики, у ярақлаган ва ажабтовур шаклда бўлиб, бўйи тахминан 1 метрга тенг эди. Шубҳасиз, уфолог президентнинг дала ҳовлисига бормаган. Шу манзилда олинган суратлар, видеороликларни томоша қилиш асносида кутилмаган манзарага гувоҳ бўлган.

— У аниқ ўзга сайёралик, — деди Уоринг. — Адашмасам, Аргентина президентини таъқиб қилмоқда. Ҳойнаҳой, ўзга сайёраликлар айнан Аргентина президенти бирор оламшумул режа ўйлаб топганидан бохабар бўлсалар керакки, шу сабабли таъқиб қилишга ошиқишмоқда.

Ярқираган бу ўзга сайёраликнинг танаси, қўл-оёқлари териси жуда юпқа, жажжигина боши учбурчак шаклда эди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here