БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

* * *

 

Ким қанча вақт оч ўтира олишини текшириб кўрмоқчи бўлишди. Турли хоналарга африкалик, рус ва чукчани қамаб қўйишди. Хоналарга телефон қўйиб, тайинлашди:

— Оч қолсангиз, қўнғироқ қилинг!

Уч кун ўтгач, рус, бир ҳафтадан сўнг африкалик қўнғироқ қилди. Чукчадан дарак йўқ. Икки ҳафтадан сўнг хонани очиб қарашса, чукча телефон ёнига ўтириб олиб гўшакка гапиряпти:

— Чукчанинг қорни очди! Чукча овқат ейишни истайди!

 

* * *

 

Ўғри квартиралардан бирини тунаш учун ичкарига кирди. Бурчакдаги қафасда тўтиқуш бор эди. У ўғрига деди:

— Кеша ҳаммасини кўрди!

Ўғри шоша-пиша қафас устига қалин мато ёпиб қўйди. Тўтиқуш деди:

— Кеша менмас, нариги хонадаги овчарка!

 

* * *

 

Беш яшар болакайга отаси ит совға қилганди. Эртаси куни ўртоғи келиб сўради:

— Ўғилми-қизми?

— Йўқ, ўғил ҳам, қиз ҳам эмас, бу ит.

 

* * *

 

Қўшни аёл тўрт яшар қизалоққа деди:

— Биз ойинг билан касалхонага бордик, у ерда сен учун ука яшириб қўйишибди, олти ойдан кейин беришаркан.

Қизалоқ йиғлай бошлади:

— Йў-ўқ, менга ука керакмас, сингил опкелинглар!!!

 

* * *

 

Тўрт яшар қизалоқ онасига деди:

— Мен катта бўлсам, Тошматга турмушга чиқаман, чунки у менга бугун гул совға қилди. Кейин Эшматгаям турмушга чиқаман, негаки, унинг кўйлаги чиройли.

Ойиси сўради:

— Вой, Бўрибой-чи? Олдин «ўйинчоқлари кўп, ўшанга турмушга чиқаман» дердинг-ку!

Қизалоқ чуқур хўрсиниб:

— Ҳа-а, демак, Бўрибойгаям турмушга чиқишимга тўғри келади.

 

* * *

 

Телевизор орқали Алла Пугачёва ва Максим Галкинни кўрсатишаётганди. Буви тинимсиз тўполон қилаётган олти яшар ўғил неварасига деди:

— Агар қайсарлик қилаверсанг, менга қулоқ солмасанг, катта бўлганингда сенам ҳов анави кампирга уйланасан!

 

* * *

 

Ресторанда официант гўзал бир қизнинг олдига мактуб қўйиб кетди. Унда шундай сўзлар битилганди:

— Мен сизни бир кўришдаёқ севиб қолдим. Сизсиз яшай олмайман. Эртага сизни ўз уйимга кечки овқатга таклиф этаман. Агар мабодо сиз эртага банд бўлсангиз, илтимос, мактубни ўнг томонингиздаги стол қаршисида ўтирган малласоч қизга узатиб юборинг!

 

* * *

 

Эркакларга аёлларнинг хушомадлари:

— Мен сизнинг ёнингизда бўлсам, ўзимни жуда ақлли ҳис эта бошлайман.

— Жуда жиддий, ўйчансиз. Қамоқдан чиқиб келяпсизми?

— Кўйлагингизга тегиб қолган лаб бўёғининг ранги жуда чиройли экан.

— Мен эркаклар учун қизил пайпоқлар ишлаб чиқарила бошлаганидан бехабар эканман.

— Яхши, сиз билан яшаш мароқли. Лекин афсуски… Пулингиз жуда кам қолди.

 

* * *

 

Эркак гўзал бир қизни машинасида манзилигача элтиб қўйди. Қиз тушиб кетаётиб ўриндиққа битта мингталик ташлади.

— Яхши қиз, бу ишингиз билан мени ҳақорат қиляпсиз!

— Вой, қанча берай унда?

— Ҳеч бўлмаса, икки минг.

— Йўқ, сизни икки марта ҳақорат қилишни истамайман.

 

* * *

 

Эр-хотин беш яшар боласи билан бирга катта анҳордан нариги соҳилга кечиб ўтарди. Бир маҳал хотин безовталана бошлади ва эридан сўради:

— Худойим! Ўғлимиз қани, дадаси?

— Қўрқма! У шу ерда. Мен қўлидан етаклаб келяпман.

 

loading...