ҚИРҒИЗИСТОНЛИК МАШҲУР ХОНАНДА АСЕЛЬ ҚОДИРБЕКОВА АВТОҲАЛОКАТГА УЧРАДИ…

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, қирғизистонлик таниқли хонанда Асель Қодирбекова автоҳалокатга учраб бўйнини синдириб олган ва кома ҳолатига тушган. Бишкекдаги травматология ва ортопедия илмий тадқиқот маркази раҳбарининг айтишича, 29 ёшли хонанданинг бўйни синган, елка суягига заҳм етган ва бош мия жиддий жароҳат олган. Хонанданинг аҳволи оғир. Комадан чиқса, жарроҳлик амалиёти ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Асель Қодирбекова шу йил 26 июн куни кечқурун ўзига тегишли «Toyota Camry»да кетаётганда, машинаси хусусий қўриқчилик агентлигининг автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда уч киши жабр кўрди.

Асель қирғизистонлик қўшиқчи Нурлан Насипнинг рафиқаси. Интернет сайтларида жуда машҳур.

 

loading...