СЎНГГИ 24 СОАТДА ҚОЗОҒИСТОНДА 7 КИШИ КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ…

0

 

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расман хабар тарқатишича, охирги бир кеча-кундузда мамлакатда жами 7 киши коронавирус туфайли оламдан ўтган. Ўлим ҳолатлари Олмаота, Қарағанда, Актюбинск вилоятлари, Шимкент шаҳрида кузатилган. Ўлим топганларнинг ёши 48 дан 80 гача экани таъкидлаб ўтилди. Қозоғистон бўйича шу кунга қадар коронавирус юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 173 нафарни ташкил этмоқда.

 

loading...