ТОШКЕНТДА ДАҲШАТЛИ АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Шу йил 26 июн куни соат 05: 10 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги автомобил йўлида 35 ёшли Б. С. бошқарувидаги «Yamaha YZFR6» мотоцикли 46 ёшли Х. У. бошқарувида бўлган «Shacman» юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Автоҳалокатнинг асл сабаби шуки, юк машинаси ҳайдовчиси мотоциклни илғамай қолиш натижасида рулни фавқулодда бошқа тарафга буриб юборган. Оқибатда мотоциклчи жиддий тан жароҳати олиб, ҳалокат юз берган жойда оламдан ўтди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

 

loading...