ТОШКЕНТДА СОДИР ЭТИЛГАН УМУМИЙ ЖИНОЯТЛАР 430 ТАГА ЁКИ 6 ФОИЗГА КАМАЙДИ…

0

 

Пойтахтдаги 514 та МФЙдан 76 тасида (14, 8 фоиз) жиноятлар содир этилмаган ва 369 тасида (72, 1 фоиз) камайишига эришилган бўлиб, 40 тасида ошган. Қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, республикада энг ёмон салбий кўрсаткични қайд этган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахсларнинг деярли ҳар учинчиси ёшлар ҳамда ҳар тўртинчиси ишсизларни ташкил этади.

Ачинарлиси, жами 79 нафар вояга етмаган шахс томонидан 1 тадан қотиллик, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, 5 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик, 3 та фирибгарлик, 8 та талончилик, 36 та ўғрилик жиноятлари содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.

2020 йилнинг 5 ойи мобайнида шаҳарда 896 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, республикада салбий 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 фоизни ташкил этиб, шу турдаги жиноятлар ҳам республикада салбий 1-ўринни қайд этган.

Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here